Ўзбекистонда «яшил» энергетика ривожлантирилмоқда
Ўзбекистонда муқобил электр энергиясини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳа бошланмоқда. Лойиҳа Навоий вилоятида амалга оширилади, ҳозирда шамол электр станциясини ўрнатиш учун ускуналар келтирилмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу электр станцияси экологик нуқтаи назардан барча талабларга жавоб беради.
Қайд этиш жоизки, шамол электр станциялари атмосферага зарарли ташламалар чиқармайди ҳамда қайта тикланувчи электр манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга, у экотизим ва биохилма-хилликни сақлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда шамол электр энергиясини ривожлантириш орқали ортиқча сув ресурсларидан фойдаланишнинг олди олинади.
Аҳамиятли жиҳатларидан яна бири, шамол электр станцияси аҳолини ҳамёнбоп электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter