Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 23 март ҳолатига соат Тошкент вақти билан 07:53 да Ўзбекистонда яна зилзила қайд қилинганини маълум қилди.
Эпимаркази Тожикистонда бўлган зилзиланинг магнитудаси 4,9 га тенг бўлган. Зилзила ўчоғи Тошкентдан 216 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сирдарё вилоятида – 2-3 балл, 152 км.
- Жиззах вилоятида – 2 балл, 188 км.
- Фарғона вилоятида – 2 балл, 204 км.
- Тошкент шаҳрида – 2 балл, 216 км.
- Наманган вилоятида – 2 балл, 242 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter