Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда серфарзанд оилалар улуши қанча экани айтилди

Ўзбекистонда серфарзанд оилалар улуши қанча экани айтилди

2023 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 73,9 фоизни ташкил этган.

Шундан:

  • бир болали уй хўжаликлар – 21,6 фоиз;
  • икки болали уй хўжаликлар – 26,8 фоиз;
  • уч болали уй хўжаликлар – 17,8 фоиз;
  • тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлар – 7,7 фоиз.

26,1 фоиз уй хўжаликларида эса, Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари натижасига кўра, 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 39,5 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда (2023 йилнинг январь-май ҳолатига).

Жумладан, бир кишилик (2,7 фоиз), икки кишилик (6,9 фоиз), уч кишилик (10,5 фоиз), тўрт кишилик (18,1 фоиз) ва беш кишилик (22,3 фоиз) оилалар мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг