Ўзбекистонда педагог-ўқитувчилар сони нечта экани айтилди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагог-ўқитувчилар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги таълим ташкилотларида жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда.
Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:
- Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар
- Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар
- Академик лицейларда – 3,3 минг нафар
- Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар
- Коллежларда – 3,9 минг нафар
- Техникумларда – 4,9 минг нафар
- Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter