Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик даражаси ўрганилади
Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилади.
Бу борадаги норма жорий йилнинг 7 мартда қабул қилинган «2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш» бўйича Президентнинг тегишли фармони билан қабул қилинган Миллий дастурда белгилаб қўйилмоқда.
Жумладан, Миллий дастурнинг 89-бандида «Оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлаш орқали улар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш ҳамда якка тартибли ёндашувни тизимли йўлга қўйиш мақсадида халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш» мақсади қайд этилиб, айни вақтда «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти томонидан ушбу масалани ўрганувчи ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилган.
Қайд этилишича, унда халқаро бахтлилик индикаторлари ҳамда Буюк Британия, Франция, Хитой, Бутан Қироллиги, Индонезия, Малайзияда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди. Таҳлил ва ўрганишлар натижасида оилаларнинг бахтлилик индикаторлари аниқланди. Бунда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражасидан келиб чиқиб субъектив ва объектив бахт кўрсаткичлари инобатга олинди.
Индикаторларни оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлашда муҳимлиги ва амалиётда самарадорлигини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоятида тажриба синов ўтказилди. Барча таҳлил ва тажриба синов натижалари асосида оилаларнинг бахтлилик даражасини белгиловчи индикаторларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter