Ўзбекистонда 4 йилда 34 киши кўп хотинлик учун жазоланган
2018-2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган ва уларга тегишли жазо тайинланган.
Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этган.
Маълумот учун Жиноят кодексининг мазкур моддасига кўра, Ўзбекистонда кўп хотинлик (яъни бир рўзғорда икки ёки ундан кўп хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш) БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter