Ўзбекистонда 110 мингдан ортиқ талаба расман ишлайди – статистика
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги республика бўйиса расмий иш жойига эга талабалар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафар бўлиб:
- давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз);
- хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз);
- иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз).
Шундан:
- эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз);
- аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз).
Қайд этилишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам бўлиб, жами 35 864 нафар (31,5 фоиз) талаба расман ишлайди.
Шундан:
- эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз);
- аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter