Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқи ва Президентига байрам муносабати билан қутловлар келяпти

Ўзбекистон халқи ва Президентига байрам муносабати билан қутловлар келяпти

Хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбоблари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига кириб келаётган 2024 йил муносабати билан самимий табриклар йўлламоқда.

Президент Матбуот хизмати берган хабарга кўра, «қутловларда мамлакатимиз етакчиси раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани» қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати юқори самара бераётгани, бунинг натижасида юртимиз халқаро нуфузи юксалиб бораётгани таъкидланган.

«Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, янги муваффақиятлар, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда», – дейилади хабарда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;
  • Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
  • Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
  • Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
  • Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль;
  • Япония Бош вазири Фумио Кисида;
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
  • Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;
  • Германия Федерал Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер;
  • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Риши Сунак;
  • Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла;
  • Венгрия Президенти Каталин Новак;
  • Венгрия Бош вазири Виктор Орбан;
  • Норвегия Қироли Харальд V;
  • Греция Республикаси Президенти Катерина Сакелларопулу;
  • Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда;
  • Сан-Марино Республикаси капитан-регентлари Филиппо Таманьини ва Гаэтано Троина;
  • Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух;
  • Молдова Республикаси Президенти Майя Санду;
  • Украина Президенти Владимир Зеленский;
  • Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко;
  • Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин;
  • Хитой Халқ Республикаси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
  • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий;
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
  • Шимолия Атлантика шартномаси ташкилоти бош котиби Йенс Столтенберг;
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий;
  • БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе;
  • Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь;
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди президенти Альваро Ларио;
  • Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах;
  • Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер;
  • Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг