Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 14 млрд долларга етган

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 14 млрд долларга етган

Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бири ва Ўзбекистон иқтисодиётига етакчи сармоядор ҳисобланади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оляпти.

Жумладан, 2023 йилда Ўзбекистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 51,5 фоизга ўсиб, 13,7 миллиард долларни ташкил этди, экспорт 2,5 миллиард долларни, импорт эса 75,2 фоизга ўсиб, 11,3 миллиард долларни ташкил этди. 2023 йилда Хитойдан импортнинг асосини машина ва ускуналар, саноат товарлари ва кимёвий моддалар ташкил қилади.

Ўтган йилнинг 17 октябрдаги «Бир камар, бир йўл» ташаббусининг 10 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари яқин 5 йилда товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш учун барча асослар мавжудлигини ўзаро келишиб олишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасидаги Хитойнинг улуши 21,9 фоизни, умумий экспорт – 10,1 фоизни, жами импорт – 29,5 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг