Ўзбекистон ва Туркия маҳкумларни топшириш бўйича келишиб олди

2023 йил 15 феврал куни Ўзбекистон ва Туркия ўзаро маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди.
Мазкур қонун билан ратификация қилинган Битим 2022 йил 29 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган эди.
Таъкидланишича, ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Шунингдек, ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия фуқароларига жазони ўз ватанларида ўташ имконини беради. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мазкур қонун ўтган йилнинг 27 декабрида Сенат томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни бир-бирига топширишга келишиб олгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter