Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида «Навоий-Қоплонбек» назорат-ўтказиш пункти очилди

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан «Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пункти (Қозоғистон томонида «Жибек жоли» пункти) вақтинча ёпилади. Бу ушбу назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган модернизация қилиш ишларининг якунланиши билан боғлиқ.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан «Қопланбек» ва «Навоий» (Ўзбекистон) ўтказиш пунктлари жисмоний шахсларнинг пиёда кесиб ўтишлари ҳамда енгил автомобиллар ва автобуслар учун очилади.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан бир вақтнинг ўзида «Қопланбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктларида модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди ва бугун ушбу ўтказиш пунктларининг техник очилиши амалга оширилди», – дейилади Қўмита хабарида.
Бироқ, «Навоий-Қоплонбек» назорат-ўтказиш пунктида 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг ўтиши чекланади. 5 февралдан эса назорат-ўтказиш пункти тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.
Кейинчалик, томонлар келишувига эришгандан сўнг, иккинчи босқичда ушбу ўтказиш пунктларида юк ташувчи транспорт воситалари ўтади.
Қайд этилишича, ушбу назорат-ўтказиш пунктида жисмоний шахсларни ўтказиш имконияти кунига 20 мингтага, автомототранспорт воситалариники эса 800 тагача ошиши кутилмоқда.
«Ғишткўприк-Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктининг вақтинча ёпилиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter