Ўзбекистон сувни тежаш бўйича дунёда 13-ўринни эгалламоқда
Бутун дунёда сув танқислиги глобал муаммога айланмоқда. Бу муаммо Марказий Осиё минтақасини ҳам четлаб ўтмаган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.
Самарқандда бўлиб ўтаётган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда ҳам ушбу муоммога алоҳида эътибор қаратилган.
2017-2022 йилларда жами 1,4 млн. гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Шундан, 398 минг га томчилатиб, 31 минг га ёмғирлатиб, 16 минг га дискрет суғориш, 273 минг га эгилувчан қувур, 236 минг га эгатга плёнка тўшаб суғориш жорий этилиб, 452 минг га лазерли текисланди. Натижада 3 млрд.м3 сув иқтисод қилиниб, қўшимча 400 минг га майдонда сув таъминоти яхшиланди.
Сув тежовчи технологияларни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоиз бўлиб, мамлакатда бу билан шуғулланадиган корхоналар сони 50 тадан ошган. Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13-ўринни эгаллайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter