Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига ўринбосарлар тайинланди.

Унга асосан адлия полковниги Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Холбоев тайинловга қадар Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, адлия подполковниги Қаҳрамон Анварович Исроилов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.  

Қ.Исроилов тайинловга қадар Навоий  ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг