Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида қайд этилди

Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида қайд этилди

Дунёдаги етакчи соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари компанияси ҳисобланган «International SOS» мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири дея қайд этилган. Бу борада Ўзбекистон АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатда жойлашган.

«Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин», дея таъриф берилади хавфсизлик юқори бўлган мамлакатларга.

Энг хавфли давлатлар сифатида эса Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман ва Украина қайд этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг