Ўзбек-қирғиз давлат чегараларини белгилашга оид навбатдаги йиғилиш сентябрда ўтказилади
![Ўзбек-қирғиз давлат чегараларини белгилашга оид навбатдаги йиғилиш сентябрда ўтказилади](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_178156643.jpg)
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларини белгилашга оид навбатдаги йиғилиш жорий йил сентябрь ойида ўтказилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасидаги телефон мулоқотида қайд этиб ўтилган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, икки давлат етакчилари мулоқот аввалида бир-бирларини шу кунларда кенг нишонланган мустақиллик байрамлари муносабати билан дилдан қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаганлар.
Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.
«Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинди.
Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан «Қамбарота-1» ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилдилар», – дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter