Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оёқ кийим экспортида энг катта улушга эга вилоятлар маълум бўлди

Оёқ кийим экспортида энг катта улушга эга вилоятлар маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 18 та хорижий давлатларга қиймати 21,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 15,3 млн. жуфт оёқ кийимлар экспорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн. жуфтга камайган. 

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

– Қирғиз Р. – 7,6 млн. жуфт

– Тожикистон – 3,5 млн. жуфт

– Қозоғистон – 3,5 млн. жуфт

– Россия – 334 минг жуфт

– Афғонистон – 312 минг жуфт

2022 йилнинг 7 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

– Андижон вилояти – 9,2 млн.

– Самарқанд вилояти – 4,8 млн.

– Фарғона вилояти – 4,7 млн.

– Тошкент вилояти – 1 млн. АҚШ доллари

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилда Ўзбекистон 16 та хорижий давлатларга қиймати 37,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2020 йил билан солиштирилганда 1 млн. АҚШ долларига ошган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг