Ортиқхўжаевнинг компанияси Абдулла Қодирий номидаги боғни реконструкция қилади
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун ўтказилган тендерда «Discover Invest» МЧЖ ғолиб деб топилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси 21 февраль куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 34 млрд 88 млн сўмлик тендер эълон қилган.
Мазкур тендерда 33 млрд сўмлик таклиф билан «Discover Invest» МЧЖ ғолиб деб топилган. Компания реконструкция ишларини 240 кунда якунлаши белгиланган.
Маълумот учун, Абдулла Қодирий маданият ва истироҳат боғида 2019 йилдан буён реконструкция ишлари олиб борилади. Боғ сўнгги бор 2022 йилнинг март ойида «уч ойлик реконструкция» учун ёпилган эди. Шу вақтга қадар боғ таъмири учун 40 млрд сўм ажратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter