Numbeo: Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўнталикдан жой олди
![Numbeo: Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўнталикдан жой олди](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/720_460_95_4106302553.jpg)
Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича халқаро рейтингда 106 мамлакат ичида 96-ўринда қайд этилди. «Numbeo» нашри мазкур рейтингда солиқларни ҳисобламаганда соф иш ҳақи миқдорларини ўрганган.
Нашрга кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 278,79 АҚШ долларига, яъни 3 млн. 40 сўмга тенг.
МДҲ давлатлари орасида энг юқори иш ҳақи Россия (846,42 доллар), Беларус (481,15 доллар) ва Aрманистон (471,29 доллар)да қайд этилган.
Ўзбекистонга қўшни давлат – Қозоғистон эса 77-ўринда қайд этилган (409,3 доллар).
Мазкур рейтингда дастлабки учталикни – Швейцария (5 979,75 доллар), Сингапур (4 247,77 доллар) ва Австралия (4 143,38 доллар) банд қилган бўлса, рўйхатни Шри-Ланка (143,84 доллар), Покистон (162,02 доллар) ва Нигерия (164,78 доллар) тамомлаб берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter