Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган аэропортида кўришнинг 250 метр бўлган масофагача ёмонлашгани Россиянинг «Red Wings» авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди.
Махачқалъа-Наманган йўналиши бўйича парвоз қилган PA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг бортидаги 76 нафар йўловчиси билан Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди.
Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ер усти транспорти орқали етказилиши маълум қилинмоқда.
Хабарда айтилишича, «Red Wings» авиакомпаниясининг Наманган-Махачқалъа йўналиши бўйича PA1124 рейси ҳам Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ер усти транспортида етказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter