Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 1 миллиард сўм зарар етказган майнинг-ферма аниқланди

Навоийда 1 миллиард сўм зарар етказган майнинг-ферма аниқланди

Навоий вилоятида крипто-активлари қурилмасини ноқонуний ўрнатиб олган корхона давлатга 984 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қўлга олинган оилавий корхона эгаси майнинг крипто-активлари  қурилмасини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 984 млн сўм зарар етказган.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг