Навоийда давлат манфаатига қарийб 10 млрд сўм зарар келтирган майнинг ферма фош қилинди (видео)

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда давлат бюджетига катта миқдорда зарар келтирган майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.
Тезкор тадбирда аниқланишича, маҳаллий хусусий корхона раҳбари 6 нафар фуқаро билан ўзаро келишган ҳолда, корхона ҳудудига хорижда ишлаб чиқарилган 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Натижада давлат манфаатларига 9 млрд 661 млн 402 минг сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter