Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» фош этилди

Навоийда 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» фош этилди

«Ўзенергоинспекция» вилоят тегишли органлари билан ўтказган ўтказган назорат тадбирида Навбаҳор туманида жойлашган «С. А. С.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлат стандарт талабларига зид равишда номаълум жисм жойлаштирилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 26 миллиард 27 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг