Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги йоддан заҳарланиш ортидан 3 киши ҳибсга олинган

Намангандаги йоддан заҳарланиш ортидан 3 киши ҳибсга олинган

Жорий йил 22 сентябр куни Наманган вилоятининг Чуст туманида ўнлаб болаларнинг бепул тарқатилган йод препарати истеъмоли сабаб заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат бўйича 3 нафар масъул қамоққа олинди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 7 ва 16 ноябрь кунларидаги ажримлари билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаларига кўра, 3 нафар гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Улар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти.

Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари тартибида ушланганлар:

  • Н. А. (аёл, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази лаборатория мудири, катта илмий ходим ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болалар бош эндокринологи, бош мутахассиси);
  • Ф. Х. (аёл, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош эндокринологи, бош мутахассиси);
  • Х. Г. (аёл, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг