Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Унга кўра, Абдулҳай домла Турсунов ўз аризасига биноан Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, «Фахрий имом» мақоми берилди. Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва «Юсуфхон ўғли Қосимхон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter