Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўйноқда «Rally Muynak» экстремал автомобиль мусобақаси старт олди

Мўйноқда «Rally Muynak» экстремал автомобиль мусобақаси старт олди

25-28 май кунлари Мўйноқ туманида Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида «Rally Muynak» мусобақалари бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси ҳамда ўнга яқин бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ташкил этилётган халқаро даражадаги ушбу тадбир Ўзбекистонда бу йил 4-марта ўтказиляпти.

Мазкур мусобақа нафақат Ўзбекистон миқёсидаги балки кўпгина хорижлик иштирокчиларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги ўтказилган тадбирда Россия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан умумий ҳисобда 150 га яқин экстремал спорт ишқибозлари қатнашган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мусобақа иштирокчилари узунлиги жами 425 километр бўлган масофани босиб ўтишлари керак бўлади. 4 кун давом этадиган ушбу тадбирда экстремал мусобақалардан ташқари, меҳмонларга юқори кайфият улашувчи маҳоратли ошпазлар иштирокида гастромик томошалар ва кечки вақтларда машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари режалаштирилган.

Жавоҳир АЛИҚУЛОВ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг