Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадан Термизга учган самолёт Қозоғистон аэропортига қўндирилди

Москвадан Термизга учган самолёт Қозоғистон аэропортига қўндирилди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Москва – Термиз йўналишида учаётган HY 9610 рейси Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўндирилди. Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

«Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:28 да Ақтўбега қўнди. Ҳаво кемаси яқин соатларда манзил аэропорти – Термизга учиб кетиши кутилмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг