Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатитга қарши $35 минглик дори воситаси юборди

Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатитга қарши $35 минглик дори воситаси юборди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири – С гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг дастлабки партияси жўнатилди.

29 апрель куни етиб келган мазкур юк Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан ишлаб чиқилган икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусологияда ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижаси ҳисобланади.

Умумий қиймати 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ «Даклатасвир» дори воситаси Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар учун ишлатилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича  келишувга  эришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг