Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Никол Пашиняндан ҳам қутловларни қабул қилиб олди

Мирзиёев Никол Пашиняндан ҳам қутловларни қабул қилиб олди

Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон етакчиси арманистонлик расмийдан Президентлик сайловидаги ғалабаси боис қутловларни қабул қилиб олди.

«Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади», – дейилади хабарда.

Давлат раҳбари ва Арманистон Бош вазири, шунингдек, икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.

Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги ҳам алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қароридан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев номига қатор давлатлар раҳбарларидан табриклар кела бошлаган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг