Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашувида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати рҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.
Саммитда ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган. Улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлиши айтилмоқда.
Расмий билдирувга кўра, саммит доирасида минтақада иқлим ўзгаришлари масаласи, жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳам иштирок этади. Мазкур мажлис якунлари бўйича ҳам бир қанча қарорлар имзоланиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг аввалги саммити 2022 йил 21 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди. Ушбу форматдаги маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси эса 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter