Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куала-Лумпурдан Тошкентга янги мунтазам рейс қўйилади

Куала-Лумпурдан Тошкентга янги мунтазам рейс қўйилади

Индонезиянинг «Batik Air» авиакомпанияси Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновни йўлга қўймоқда. Илк парвоз 2023 йил 15 декабрга режалаштирилган.

Парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта – жума кунлари амалга оширилади.

«Batik Air» – бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда «Lion Air» (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.

Фото: «Uzbekistan Airports»

Авиакомпания вакиллари компанияси раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди.

Бугунги кунда «Uzbekistan Airways», «IndiGo Airlines», «Emirates» авиакомпаниядари Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг