Кеча Андижонда трансформатор ёниши оқибатида мингга яқин одам чироқсиз қолди
Кеча, 16 август куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида электр трансформатор ёниб кетди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Соат 22:30 да Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги 35/10 кВли “Булоқбоши” подстанциясида ёнғин чиққан. Трансформаторнинг ёниши натижасида ушбу ҳудуддаги 1000 га яқин истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.
Электр таъминотидан узилган истеъмолчилар соат 23:45 да подстанциядаги 2-трансформатор орқали тармоққа тўлиқ уланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter