Каналга тушиб кетган она ва болани қутқарган йигит тақдирланди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 ёшли спортчи йигит каналда оқиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Абдулқосимзода Саидисломбек канал атрофида спорт машғулотларини олиб бораётган бўлган. Бу вақтда эса у яқиндаги каналга аввал кучукча, ундан кейин бола, уларни қутқариш ниятида эса она ҳам сувга тушиб кетганини кўриб қолади.
«Канал атрофига югургани чиқаман, имтиҳонга таёрланаман. Қарасам, бир аёлнинг кучуги каналга тушиб кетган экан. Орқасидан аёлнинг фарзанди тушиб кетибди. Онаси уларни қутқараман деб, ўзи ҳам каналга тушиб кетган. Шу заҳоти сувга тушиб, биринчи фарзандини қутқариб қолдик. Кейин, онасини чиқардик. Онасини чиқариш озгина қийинроқ бўлди. Лекин, чиқариб олдик», – дейди Саидисломбек.
Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши.
«Чўкаётганларини кўрган заҳотим ҳаёлимда, фақат, тезроқ кўмаклашиш бўлди. Сабабчи бўлиб қолдим, нима ҳам дердим. Ота-онамиз шундай тарбия берган. Қийналганларга ёрдам қўлини чўз дейишган», – дейди кун қаҳрамони.
Шаҳар ҳокимлиги йигитнинг жасоратини ерда қолдирмай келажакдаги ишларига зафарлар тилаб эсдалик совғалари билан мукофотлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter