Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси мазкур давлатда бўлиб турган ватандошларини мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан огоҳликка чақирди.
Элчихона, жумладан:
- Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланишни;
- Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришни;
- Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонига ўрнатишни;
- Фавқулодда вазиятларда тезроқ ёрдам олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юришни;
- Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтиш ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклашни тавсия қилмоқда.
Шунингдек, шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлган ҳолларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига (03-758-5075, 03-672-2466, 03-672-2371)мурожаат қилиш сўраляпти.
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун эса 054 485 1397 телефон рақамлари билан боғланиш тавсия қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter