Германия билан автомобиль шиналарини қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этилади
![Германия билан автомобиль шиналарини қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этилади](https://static.xabaruz.com/crop/5/8/720_460_95_581303285.png)
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консуллиги дипломатлари Германиянинг «Matteco GmbH» компанияси раҳбари Бернд Криег ва «Selfus» компанияси раҳбари Алек Лури билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида Германия томонига 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг янгиланган ташқи сиёсати ва иқтисодий тараққиёти йўлида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш тизимини яратишга қизиқиш билдиришди.
«Selfus» компанияси раҳбари Алек Лури қайта ишланган шиналардан қуёш панеллари, пол қопламалари, томчилатиб суғориш шланглари остига ўрнатиш ва тупроқ эрозиясидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тизимларнинг бир қисми сифатида «геогридлар» ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирди.
Музокаралар натижасида томонлар ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter