Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минг доллар эвазига метрога ишга олиб кириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Минг доллар эвазига метрога ишга олиб кириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмаси ходими бўлган “Р.Р.” фуқаро “L.L.”нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 (минг) АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар берди.

Қайд этилишича, «Тошкент метрополитени» ДУКнинг Коррупцияни олдини олиш хизмати ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати аниқланган.

Метрополитен таркибий тузилмаси ходими бўлган “Р.Р.” фуқаро “L.L.”нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 (минг) АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноятчига нисбатан Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “б” ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг