Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FAO чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун Ўзбекистонга 8 та автомобиль топширди

FAO чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун Ўзбекистонга 8 та автомобиль топширди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва  ҳимояси  агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди.

Вазирликнинг таъкидича, Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги учун чигирткалар  жиддий хавф туғдириб келмоқда. Чигирткалар экинларни йўқ қилиш орқали ҳосил миқдори ва сифатини пасайтириши, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни хавф остида қолдириши мумкин.

Бундан ташқари, бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермерлар даромадига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Маълумот учун, ушбу кўмак FAOнинг «Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)» минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг