«Эр хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган…» – вилоят ИИБ Самарқанддаги воқеага ойдинлик киритди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида содир бўлгани айтилган воқеа – аёлнинг йўловчи машиналарнинг бирига чиқиб, ҳайдовчи аёлдан эри уни уриб ўлдиришини, ундан қочиб юрганини айтиб ёрдам сўрагани, эркак (аёлнинг эри) эса машина атрофида тахминан 4-6 ойлик чақалоқни кўтарган ҳолатда аёлни (хотинини) машинадан туширмоқчи бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, воқеа видеотасвирда аёлнинг айтганидек бўлмаган, яъни эр хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган, балки оилавий келишмовчилик натижасида уйидан чиқиб кетган хотини ва боласини уйига қайтармоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 ноябр куни Ипак йўли маҳалласи Гўрўғли кўчасида яшовчи оиладаги эр-хотин ўртасида юзага келган оилавий келишмовчилик натижасида, хотини уйидан чиқиб кетиб, қариндошлариникида тунаб қолган. Эри аёлини топиб, фарзанди билан уйига қайтармоқчи бўлган. Аёли эса уйга бормаслигини айтган вақтида улар ўртасида яна ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Натижада аёл кўчадаги машинага ўтириб, ҳайдовчидан ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган.
Ҳайдовчи бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган.
«Айни дамда тарафлар ҳудудий ИИБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади вилоят ИИБ маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter