Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп ажрим Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида кузатилгани айтилди

Энг кўп ажрим Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида кузатилгани айтилди

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича жами 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри (3 432 та) ҳамда Самарқанд (3 041 та) ва Тошкент (2 971 та) вилоятлари  никоҳдан ажралиш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Шунингдек, қолган ҳудудларда қуйидагича:

Фарғона вилояти – 2955 та; 

Андижон вилояти – 2896 та;

Наманган вилояти – 2499 та; 

Қашқадарё вилояти – 2270 та;

Сурхондарё вилояти – 1608 та;

Бухоро вилояти  – 1605 та;

Қорақалпоғистон Р. – 1216 та; 

Хоразм вилояти – 1183 та;

Сирдарё вилояти – 1041 та;

Жиззах вилояти  – 954 та; 

Навоий вилояти – 836 та. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган филнинг январь-июнь ойларида 19 406 та никоҳдан ажралишлар қайд этилиб, уларнинг 51,8 фоизи фарзандсиз, 27,8 фоизи битта фарзанд билан ва 20,4 фоизи икки ва ундан ортиқ фарзанд билан ажрашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг