Энергетика соҳасида Япония компаниялари билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди
Кеча, 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хатори ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон-Япония ўртасида энергетика соҳасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар янги ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларини кафолатли электр таъминоти билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янгилашнинг замонавий ва самарали технологияларини босқичма-босқич жорий этиш, истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш юзасидан бир нечта лойиҳаларни кўздан кечиришган. Жумладан:
Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш (Навоий-3) инвестиция лойиҳаси доирасида бош пудратчи «Mitsubishi Corporation Mitsubishi Power Ltd» консорциуми ўз таклифларини тақдим этганлиги айтиб ўтилган.
Жаноб Такаши Хатори энергетика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, «Sumitomo», «Isuzu», «Mitsui» ва бошқа йирик компаниялар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жадаллаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирган.
Учрашувда Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter