Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди аҳоли «Опен бюджет» орқали «яшил боғлар» ташкил қилиши мумкин

Энди аҳоли «Опен бюджет» орқали «яшил боғлар» ташкил қилиши мумкин

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бу борада Президентнинг «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 199-сонли Фармони қабул қилинди.

Бунда аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.

«Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.

Фармонга мувофиқ, автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) «яшил боғлар» ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.

Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «яшил боғ» барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг