Элдор Шомуродов фаолиятини Испания клубида давом эттириши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Испаниянинг «Жирона» ҳамда Италиянинг «Лечче» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Специя»да ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Рим клуби режаларидан ўрин олмаган.
Италия ОАВнинг ёзишича, «Лечче»дан ташқари ҳужумчига «Торино» ва Туркия клублари қизиқяпти. Шунингдек, бу курашга Ла Лиганинг «Жирона» жамоаси ҳам қўшилган.
«Рома» Шомуродовни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишга тайёр бўлган ҳар қандай жамоага сотишга тайёр, бироқ молиявий томондан бир мунча заиф бўлган клубларнинг сўнгги қарорга келиши қийин кечмоқда. Чунки ҳужумчининг маоши 1,5 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродовнинг «бўрилар» билан амалдаги шартомаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Аввалроқ Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳужумчини ижарага олиш истагида экани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter