«Док-1 Макс» иши бўйича Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди

«Док-1 Мах» сиропидан болалар ўлими бўйича суд мажлисида судья Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи қамоққа олинганини маълум қилди.
Daryo нашри ёзишича, бу ҳақда «Док-1 Макс» иши бўйича Тошкент шаҳрида кўрилаётган суд ишида судья Мусо Юсупов судланувчилардан бирининг сўровига жавобан маълум қилди. Аввалроқ, ушбу айбланувчи сироп ҳақида жамоатчиликни хабардор қилган самарқандлик шифокорлар ва вилоят ССБ бошлиғини судга чақириб, уларнинг кўрсатмасини олиш бўйича илтимоснома киритганди.
«Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига нисбатан бу бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Қўшимча жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея таъкидлади судья.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter