Давлат нотариал идоралари ходимлари учун йўлкира ва тушлик пули тўлаб берилади
Давлат нотариал идоралари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.
Яъни, эндиликда ходимларга расмий байрам кунлари муносабати билан бир маротабалик мукофот пули тўланиши, уларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатлари қопланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратилиши мумкин.
Бу борада жорий йил 23 июнь куни Адлия, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларининг қўшма қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан, шунингдек моддий рағбатлантиришларнинг миқдорлари ўрнатилмоқда.
Унга кўра:
- бир маротабалик мукофот пули – бир ойлик маош миқдоригача;
- овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов – БҲМнинг 2 бараваригача;
- йўлкира учун компенсация – БҲМнинг 1 бараваригача;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба (қоида тариқасида, куз ойларида) моддий ёрдам – БҲМнинг 10 бараваригача.
Маълумот учун, муқаддам лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби рағбатлантириш турлари ўрнатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter