Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат байроғини таққан йигитни қамашга уринган «ИИБчи»ларга хизмат текшируви тайинланди

Давлат байроғини таққан йигитни қамашга уринган «ИИБчи»ларга хизмат текшируви тайинланди

Ўзбекистоннинг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган.

Бош прокуратура ахборот хизматига кўра, ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 май куни Қамаши туманидаги бозорда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги ва «Битирувчи» ёзуви бўлган тасма таққан йигитни ушлаб, унга нисбатан «МЖтКнинг айрим тегишли моддаларига кўра ҳужжатлар расмийлаштирилиб», тўпланган ҳужжатлар Қамаши туман судига юборилган эди.

Бироқ жамоатчилик фаолларининг кескин чиқишларидан сўнг 7 май куни Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланган эди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг