Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

CNN Travel 2024 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда

CNN Travel 2024 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда

CNN Travel 2024 йилда Ўзбекистонни жозибадор сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди. 

«Олиб борилган қатор ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон пандемиядан олдин халқаро даражадаги сайёҳлик марказига айланиш йўлида катта қадамлар ташлаган эди. Ниҳоят, ўша вақти келди», – деб ёзади муаллиф.

Қўлланмада 86 давлат фуқаролари учун визасиз кириш, Ўзбекистоннинг беқиёс ландшафтлари ва яхши сақланиб қолган архитектураси мамлакатга ташриф буюриш учун сабаб сифатида қайд этилган.

«Ўзбекистоннинг Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта ер денгизигача бўлган тарихий савдо йўли — афсонавий Ипак йўлининг марказида тутган ўрнини яхшироқ тушуниш учун Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюринг. Айни пайтда, Самарқанддан 3,5 соатлик йщлда жойлашган тоғли Сентоб қишлоғи ЮНЕСКОнинг 2023 йилдаги «Энг яхши сайёҳлик қишлоқлари» рўйхатига киритилди», – дейилади мақолада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг