Чустда болаларнинг заҳарланиши бўйича жиноят иши очилди. «Иш»ни Бош прокуратура ўрганади
Бугун, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг топшириғи билан Наманганда заҳарланган болалар ҳолидан хабар олиш учун борди.⠀
«Шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.
Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик», – деб ёзди Мирзиёева.
Шунингдек, боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказилган ва ҳолат бўйича текширувнинг бориши муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter