Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган компания устидан жиноий иш очилди

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган компания устидан жиноий иш очилди

Қибрай туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг қирғоқ бўйидан ноқонуний тарзда 7 683,18 м3 қум-шағал аралашмаси қазиб олингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд етилишича, «Б.А.» МЧЖнинг раҳбари С.А.нинг топшириғига кўра, дарёнинг ўнг қирғоғидан жамият ишчилари томонидан 7 683,18 м3 қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 225,6 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси  (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг