Чилонзорда «разбор»га чиққан қизлардан бири судда жавоб берадиган бўлди
Ижтимоий тармоқларда бир қиз бошқа қизни урган ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июль куни 18 ёшли К.Э. интернет тармоғи орқали 17 ёшли Ч.А. билан ўзаро гап талашиб қолган, сўнг 24 июль куни Ч.А.ни Чилонзор туманига ўзаро муносабатни ҳал қилиш учун чақирган.
Суҳбат жараёнида К.А. жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан вояга етмаган Ч.А.ни уриб тан жароҳати етказган. Бироқ бу ҳолат ҳақида Ч.А. ва унинг яқинлари ИИОга мурожаат қилмаган.
Видеода акс этган ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан К.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter