Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет элларда  200 нафар ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортлари олиб қўйилган – ТИВ

Чет элларда  200 нафар ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортлари олиб қўйилган – ТИВ

2023 йилда чет давлатларда паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 200 нафар ўзбекистонликларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилган.

Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизматининг ўтган йили давомида вазирлик фаолиятига доир ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ватандошлар билан мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилган.

Хусусан, консуллик-ҳуқуқий фаолият доирасида 231 мингдан дан зиёд Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатилган, 8 965 нафар ўзбекистонликни чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашилган.

Шунингдек, хорижда моддий жиҳатдан мураккаб вазиятда қолган 5 117 нафар фуқарога моддий ёрдам берилиб, 585 нафар четда қийин вазиятларда қолган фуқаро Ватанга қайтарилган.

150 нафардан зиёд фуқаролар вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилган.

«Жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 134 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Улардан 15 300 таси Вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига, 119 мингдан ортиғи чет элдаги ваколатхоналаримизга юборилган», – дейилади расмий ҳисоботда.

Шу билан бирга, 2023 йил давомида 146 мингдан зиёд чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визалари расмийлаштирилган, шундан 91 мингдан ортиғи электрон тарзда берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг