Бугун Тошкентнинг 2 та тумани газдан вақтинча узилади
![Бугун Тошкентнинг 2 та тумани газдан вақтинча узилади](https://static.xabaruz.com/crop/2/9/720_460_95_2962933179.png)
Бугун, 14 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 14 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларда соат 8:00 дан 20:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Шайхонтоҳур туманида:
- «Кўкча»;
- «Оқлон»;
- «Катта ҳовуз»;
- «Жарариқ»;
- «Обиназир»;
- «Илғор»;
- «Тинчлик»;
- «Янги шаҳар»;
- «Исломобод» маҳаллаларида қисман.
Учтепа туманида:
- «Боғичинор»;
- «Шафтолизор»;
- «Истироҳат» маҳаллаларида қисман.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter